Эдерсон: "Барча мумкин бўлган ҳолатларга тайёр бўлишимиз керак"

“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон Мораес Чемпионлар лигаси финалидаги рақибига баҳо берди. 

Бу жуда қийин бўлади, Италия жамоалари яхши ҳимояланишади ва асосан қарши ҳужум қилишади. Улар асосан Лаутаро Мартинес ҳисобига қарши ҳужум қилишади. У жуда кўп қиррали, кучли зарбага эга футболчи. Биз барча мумкин бўлган ҳолатларга тайёргарлик кўришимиз керак. Мағлубиятга учраганимизда ҳам, эрта гол урадиган бўлсак ҳам бизда режа бўлиши керак", - дея Эдерсоннинг сўзларини келтиради "TNT Sports Brazil".

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Истанбулда Хосеп Гвардиола шогирдлари турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Миланнинг "Интер" клубига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!