Эдерсон келажагига ойдинлик киритди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони Эдерсон ўзи ҳақида тарқалган кўплаб трансфер хабарларига муносабат билдирди. Бразилиялик посбоннинг сўзларини BBC нашри келтирган.

Tecno

"Менинг келажагим шу ерда — “Манчестер Сити”да. Дўстларим менга турли хабарларни юборишади, аммо уларнинг 99 фоизи — фейк.

Мен тушунаман: сизларга лайк ёки танқид керак бўладиган янгиликлар керак. Ҳаммасини англайман. Лекин мен ҳақимда жуда кўп асоссиз гаплар юрибди.

Менинг фикрларим шу ерда. Мен яна АПЛ чемпионлиги учун курашмоқчиман ва Чемпионлар лигасини ютишга уриниб кўраман", — дея таъриф бериб ўтди "шаҳарликлар" посбони.

Шундай қилиб, тажрибали дарвозабон манчестерликлар сафида қолиш нияти қатъий эканини маълум қилди ва унинг номига боғланган трансфер миш-мишларига барҳам берди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию