Эдерсон Копа Американинг очилиш ўйинини ўтказиб юборади
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, голкипер мушакларидан олган жароҳати боис 5-7 кунга сафдан чиқди. Шу тариқа, унинг Америка кубоги доирасида Боливия ва Венесуэлага қарши беллашувларни ўтказиб юбориши аниқ бўлди.
Тошкент вақти билан эртага тонгда Боливияга қарши кечадиган учрашувда Бразилия терма жамоаси дарвозасини Алиссон Беккер қўриқлаши кутилмоқда. Маълумот учун, ушбу баҳс Копа Американинг очилиш учрашуви саналади ва бизнинг вақт билан 05:30 да старт олади.
Фикрлар