Эдерсон — «Манчестер Юнайтед»нинг биринчи ёзги трансфери

  • 06.06.2026 15:56
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Аталанта» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоуренсо «Манчестер Юнайтед» сафига ўтмоқда. Бу ҳақда трансфер бўйича ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, икки клуб Эдерсон трансфери бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириб бўлган. Келишув қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. Яқин кунлар ичида 26 ёшли бразилиялик футболчи «Манчестер Юнайтед» билан меҳнат шартномасига имзо чекиши кутилмоқда.

Романо таъкидлашича, Эдерсонни сотиб олиш «қизил шайтонлар» учун ёзги трансфер ойнасининг илк хариди бўлади. Журналист маълумот тўлиқ тасдиқланганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Эдерсон барча мусобақалар доирасида 41 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!