Эдерсон: "Мен Ҳусанов учун жуда хурсандман"

TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигасининг 25-тури дориасида "Манчестер Сити" "Ньюкасл Юнайтед"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувдан сўнг "шаҳарликлар" дарвозабони Эдерсон ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Мен Нико Гонсалес учун хурсандман. Айниқса, Абдуқодир Хусанов учун жуда мамнунман. Ўзбекистонлик футболчи "Челси"га қарши дебют учрашувини ўтказиб, бироз хатоларга йўл қўйганди. Бироқ, Ҳусанов сўнгги учрашувларда жамоага анча мослашиб кетди. 
 
Шуни ҳам таъкидлашим керак, бугун Абдуқодир жуда яхши ҳаракат қилди. Айниқса, ёш эканлигини, инглиc тилида гапира олмаслигини ва рус тилида мулоқот қилаётганини инобатга олсак, яхши ўйнамоқда" - деди бразилиялик посбон. 
 
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги тўқнашувини 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/02/2025 06:31
менимча бундай демаган! челси билан уйиндагини ва урис тилида гапирвотти деб журналистлар ковлаяпди