Эдерсон: “Реал” фуболчиси “Олтин тўп”ни олиши керак”

“Манчестер Сити” ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Эдерсон “Олтин тўп” учун асосий давогар ким эканини айтди.

-Умид қиламанки, “Олтин тўп”ни Винисиус Жуниор олади. У ўтган мавсумдаги ажойиб ўйини учун бу совринга лойиқ. Лекин бошқа тарафдан Родри бу совринни олса ҳам хурсанд бўламан,- деди голкипер TNTга берган интервюсида.

2024 йилда бразилиялик вингер Чемпионлар лигаси, Ла Лига, УЕФА ва Испания суперкубокларини қўлга киритди. Испаниялик ярим ҳимоячи  бўлса, АПЛ ва Евро-2024нинг олтин медалларига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!