Эдерсон: "Сити"га фақат бир футболчи юлдуз бўлиб келган"
Эдерсон "Манчестер Сити" футболчиларининг муваффақияти учун Пеп Гвардиола катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
"Бир ўйин бўлганди - "Манчестер Юнайтед" ёки "Ливерпуль"га қарши, аниқ эсимда йўқ. Биз бутун ҳафта давомида маълум услубда ўйнаш учун машғулот ўтказгандик, аммо ўйин олдидан мураббий фикрини бутунлай ўзгартириб, бошқача ўйнаймиз, деган қарорга келди. Ўша учрашувда ғалаба қозондик.
Пеп жуда талабчан ва шу билан биргаликда майдонда ўзимиз бўлишимиз учун эркинлик ва ишонч беради.
Менимча, Эрлинг жамоамизга юлдуз бўлиб келган ягона футболчи бўлса керак. Мен, Ляпорт, Стоунс, Диаш ва Бернарду "Сити"га кўчиб ўтган пайтимизда юлдуз эмасдик. Биз Гвардиола билан анча яхшиландик. Пеп ҳар бир футболчидан максимал фойда олишга қодир. Албатта, бу унинг кучли томонларидан бири", - деди "шаҳарликлар" посбони.
Фикрлар