Эдерсоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
"Манчестер Сити" АПЛнинг 28-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйлаб, бир очкони қўлга киритди. Ушбу учрашувнинг 56-дақиқасида Дарвин Нуньес билан тўқнашиб кетган Эдерсон захирага олинди. Баҳсни эса унинг ўрнига Штефан Ортега давом эттирди.
"Daily Mail" нашри хабар беришича, бразилиялик посбон 3 ёки 4 ҳафтага сафдан чиқди. Унинг 31 март куни "Арсенал" билан бўлиб ўтадиган ўйингача қайтиш эҳтимоли паст. Ортеганинг катта саҳнага чиқиш пайти келди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда эркин агент сифатида "шаҳарликлар" таркибига келиб қўшилган дарвозабон ушбу мавсум 10 та учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар