Егор Кримец "Сурхон"га ўтгач, нималар деди?

“Сурхон” клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг ҳимоячи Егор Кримец клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа мени жуда яхши кутиб олди. Ҳаммага раҳмат. Чунки кўп ўйинчилар билан “Пахтакор”да ўйнаганмиз. Шунинг учун қийинчилик бўлмади, тезда жамоага қўшилиб кетдим.

Мураббийлар штабида кимдир билан ишлаганмиз ва ўйнаганмиз. Муаммо бўлмади. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади. Янги 2024 йил билан “Сурхон” мухлисларини, Ўзбекистон халқини табриклайман”, - дейди Кримец.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!