Эжени Бушар яна ғалаба қозонди

Канадалик теннисчи Эжени Бушар АҚШнинг Хьюстон шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақани иккинчи даврасидан ўтди.
 
Эжени иккинчи даврада америкалик Франческа ди Лоренсога қарши кортга чиқди. Ўйинда ҳисоб 6:2, 3:1 бўлиб турган бир вазиятда Франческо ўйинни давом эттиришдан бош тортди.
 
Шу тариқа, навбатдаги босқичга йўл олган Бушарнинг кейинги рақиби бироздан сўнг аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!