Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

ЕКЛ. Шомуродов жамоаси ярим финалда!

Изоҳлар: 0

"Рома" рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.

Европа конференциялар лигаси чорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Рома" - "Будё-Глимт" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Римликларнинг 3 голи Николо Дзаньоло ҳисобига ёзилди. Яна бир голга Тэмми Абрахам муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Рома" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Норвег клубининг саргузаштлари чорак финалда ўз ниҳоясига етди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ