Ads
 
3 декабрь куни Испания чемпионатининг марказий учрашуви - "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги "Эл Класико" жаҳондаги барча футбол мухлисларию мутахассисларининг эътиборини тортади.
 
Статистика билан шуғулланувчи мутахассислар "Эл Класико" тарихидаги энг зўр тўпурларнинг рейтигини тузиб чиқди. Энг аҳамиятлиси, рейтинг етакчиларидан икки нафари - Криштиану Роналду ва Лионель Месси эртага бўладиган ўйинда майдонда жавлон уради.
 
"Эл Класико" тўпурарлари:
 
10. Юго Санчес (Реал Мадрид) – 10 та гол.
 
Мексикалик ҳужумчи "Реал"да етти йил тўп сурди ва жами 283 та учрашувда 208 та гол урган.
 
9. Хосеп Самитьер (Барселона) – 10 та гол
 
Самитьер 1991-1932 йиллар давомида "Реал" дарвозасига ўнта гол урган ва кейин Мадрид жамоасига кўчиб ўтиб, икки йил "Реал"да ўйнаган.
 
8. Сантильяна (Реал Мадрид) – 12 та гол
 
Сантильяна "Реал" таркибида 461 бор майдонга тушган ва 186 та голга муаллифлик қилган.
 
7. Пако Хенто (Реал Мадрид) – 14 та гол
 
 
1953-1971 йиллар давомида Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи жами 128 та гол урган.
 
6. Ференц Пушкаш (Реал Мадрид) – 14 та гол
 
Венгриялик моҳир тўпурар "Реал"га фаолиятини якунлаш арафасида - 31 ёшида қўшилганига қарамай, мадридликлар учун 180 та ўйинда 156 та гол урган.
 
5.Сесар Родригес (Барселона) – 14 та гол
 
16 мавсум давомида "Барселона" клуби шарафини ҳимоя қилган испан ҳужумчиси 190 та голидан 14 тасини мадридликлар дарвозасига жойлаган.
 
4. Рауль (Реал Мадрид) – 15 та гол
 
Афсонафий Рауль ҳам "Барселона"га қарши ўтказилган учрашувларда алоҳида иштиёқ билан ўйнаган. Рауль 16 йил давомида "Реал" учун 323 та гол урган ва улардан 15 таси "Барселона" дарвозасига бориб тушган.
 
3. Криштиану Роналду (Реал) – 16 та гол
 
"Реал" клубининг бугунги кундаги етакчиси ва энг зўр тўпурари Криштиану Роналду мана етти йилдан буён Мадрид клуби учун 400 та гол уриб қўйди. "Эл Класико"да Криштиану 16 марта дарвозани аниқ нишонга олган.
 
2. Альфредо Ди Стефано (Реал Мадрид) – 18 та гол
 
"Барселона" дарвозасини энг кўп нишонга олган футболчи Альфредо Ди Стефано ҳисобланади. 1952-1964 йиллар давомида "Реал" таркибида 396 та ўйин ўтказган Альфредо жами 307 та гол киритган. Шулардан 18 таси "Барселона" дарвозасига урилган.
 
1. Лионель Месси (Барселона) – 21 гол
 
Ниҳоят, Лилҳонель Месси "Эл Класико" учрашувларида энг кўп гол киритган футболчи ҳисобланади. "Барселона"нинг бугунги кундаги етакчиси Каталония клуби таркибида 472 та гол урди. "Реал" дарвозабонлари эса Мессининг зарбалардан сўнг 21 марта дарвозадан тўп олиб чиққан.
 
3 декабрь куни бўладиган "Эл Класико"да Месси ва Роналдунинг рақобатига гувоқ бўламиз ва улар юқорида келтирилган рейтингга янгилик киритишга қодир футболчилардир.