Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эль-Шааравий янги клуб топди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Дженоа» ўз тарбияланувчиси, 33 ёшли Стефан Эль-Шааравини эркин агент сифатида текин трансфер орқали қайтариб олди.

«Женоа» таркиби яна бир тажрибали футболчи билан тўлдирилди – клуб ўз тарбияланувчиси Стефан Эль-Шаарави билан шартнома имзолади.

33 ёшли вингер жамоага эркин агент сифатида қайтди. У ўтган мавсум якунлангач «Рома»ни тарк этгани сабабли, янги клубига текин трансфер орқали ўтди.

Эль-Шаарави «Женоа» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболдаги фаолиятини айнан шу жамоада бошлаган ва 2010 йилгача генуяликлар шарафини ҳимоя қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ