Элдор Адҳамов: "Жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим"

  • 2 декабря, 18:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки, “Андижон” жамоамиз чемпионатнинг сўнгги турида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши муносиб ўйин намоқиш қилган ҳолда жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Жароҳатидан фориғ бўлган дарвозабонимиз Элдор Адҳамов ниҳоят яна таркибга қайтди ва “Бунёдкор” билан ўйинда жамоаси дарвозасини учрашув давомида тўлиқ ҳимоя қилди.

Элдор клуб матбуот хизматига ортдан қолган жароҳати ва учрашув бораисда шундай деди:  

“Бунёдкор” билан ўйингача тўпиғимдаги жароҳат туфайли майдонда тўлиқ машқ қила олмагандим. Фақатгина учрашувдан икки кун олдин умумий гуруҳга қўшилдим. Янги келган мураббийлар штаби ўйнашим зарурлигини айтиб ўтишди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди.

Муҳим ва керакли уч очкони қўлга киритдик. Агар учрашувни омадсиз ўтказганимизда ўзимизни ўзимиз муаммога тушириб қўйишимиз мумкин эди. Худога шукр, бундан қутулдик ва бироз бўлса-да, эркин нафас олдик.

Ҳозирда жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим. Энди Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши ҳал қилувчи ўйинга Худо хоҳласа, максимал формада етиб бораман”, - дейди Адҳамов. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию