Элдор бугун гол уришга тайёр!

Италия А Сериясида 19-тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг эътибори “Женоа” ва “Кальяри” ўртасидаги беллашувга қаратилган. Ҳар икки жамоа жорий мавсумда юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

“Женоа” 18 та ўйинда 15 очко жамғариб, 16-ўринда бормоқда ва генуяликларни хавфли ҳудуддан атиги бир очко ажратиб турибди.

“Кальяри” эса, 18 та беллашувдан 14 очко олишга эришган холос.

7784f-Dzhenoa-Kalyari-Seriya-A-2019-20

Ўйин олдидан ўз таҳлил ва тахминларини илгари сураётган мутахассисларнинг аксарияти бугунги тўқнашувда генуяликларнинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Бунга ўзига яраша асос ва сабаблар етарли.

“Женоа” янги бош мураббий Давиде Баллардини қўл остида ўйинини анча кучайтирди. Генуяликлар бу мутахассис келганидан кейин А Серияда тўртта учрашувдан фақат биттасида ўзидан анча кучли бўлган “Сассуоло” майдонида  1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолган ўйинларда тўғридан тўғри рақобатчилари “Специя”ни 2:1, “Болонья”ни 2:0  ҳисобида мағлубиятга учратиб, “Аталанта” стадионидан бир очко билан қайтди.  

Таъкидлаш жоизки, мана шу “Аталанта” 19-турда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган “Милан”ни сафар учрашувида 3:0 ҳисобида ер тишлатди.

Бир сўз билан айтганда, “Женоа”ни қутқариш учун тўртинчи марта чақиртирилган Баллардини бу гал ҳам зиммасидаги вазифани уддалайдиганга ўхшайди.

“Кальяри”нинг ишлари борган сари ортга кетаётгани ҳам бугунги тўқнашувда мезбонларнинг имконияти юқорилигидан далолат беради. Эусебио Ди Франческо мураббийлигидаги жамоа кетма-кет 11 та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Ҳозирда олтита ўйиндан иборат мағлубиятлар серияси давом этиб келмоқда.

Учрашувлар тарихига назар ташласак, умумий ҳисобда ўзаро тўқнашувларда ҳам кичик устунлик “Женоа” томонида экани кўринади. Биз мухлислик қилаётган “Женоа” 28 та ўзаро баҳсдан 13 тасида ғолиб чиққан. “Кальяри” ҳисобидаги муваффақиятлар сони 12 тани ташкил қилмоқда. Яна уч марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисабати геуняликлар фойдасига – 41:40.

Биз учун яна бир аҳамиятли жиҳати, Элдор Шомуродовнинг “Женоа” етакчисига айланиб бораётганида. Бугун ўйинда ҳамюртимиз қайдномага киритилган. Кўпчилик унинг бошланғич таркибда майдонга тушишини кутмоқда. Чунки, легионеримизнинг асосий рақобатчилари Горан Пандев ва Маттиа Дестро жароҳатидан энди қутилди, Жанлука Скамакка эса кейинги пайтда ишончни оқламаяпти. Элдор бу ҳужумчиларнинг ҳар бири билан ҳам кучли ўйин кўрсатишини бир неча бор исботлаган.

135524930_4192618680749020_1662650450485353736_o

“Кальяри”га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида Элдор Шомуродов дарвозага зарба йўллаш бўйича алоҳида машғулот ўтказгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди. Унинг ўзи ҳам бугунги беллашувда гол уриш учун борини беради. Қолаверса, генуялик мухлислар ўзбек ҳужумчисидан дубль ва хет-трикларни талаб қилмоқда.

photo_2021-01-20_19-15-38

Бир сўз билан айтганда, бугунги ўйин ҳам “Женоа” учун муҳим аҳамият касб этади. Ғалаба қозонган тақдирда мезбонларда хавфли ҳудуддан узоқлашиш имконияти пайдо бўлади.

Генуядаги “Луижи Феррарис” стадионида бўладиган учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Беллашувни Марко Ди Белло бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Учрашувга оид қайноқ янгилик ва батафсил маълумотларни Sports.uz сайти орқали кузатиб боринг!

“Женоа” мухлислари Шомуродовдан ўзбекча хет-трик талаб қилмоқда!

Шомуродов “Ювентус”га трансфер қилинадими? “Женоа” президенти жавоб берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!