Элдор Шомуродов: Бу тўғри қарор эмас

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Гана ва Ироқ терма жамоаларига қарши икки ўртоқлик ўйини ва "ЖЧ-2022" саралаш учрашувлари Саудияда бўлишига ўз муносабатини билдириб ўтди.

– Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Олдинда 3та муҳим ўйин кутиб турибди. Ушбу ўйинларда ғалаба қозониш учун барибир ўртоқлик ўйинлари керак. 

"ЖЧ-2022" саралаш ўйинлари Саудияда ўтиши ҳақида

– Ҳамма билади июнь ойида Саудияда қандай иссиқ бўлишини. Бу энди ОФКнинг муносабати. Фикримча, бу тўғри қарор эмас.  Аммо барча жамоалар бир хил шароитда ўйнайди. Мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

  

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kokand2006
24/03/2021 15:28
Gap yu bray

Минбар

Барча блоглар