
Элдор Шомуродов бугун "Рома"нинг асосий таркибида майдонга тушади (Фото)
Бугун Италия чемпионати 3-туридан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс.
Римликлар бу гал ўз уйларида "Сассуоло"ни қабул қилишади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.
Дунёга машҳур нашрларидан бири "WhoScored.com" "Рома" - "Сассуоло" учрашувининг тахминий таркибларини тузиб чиқди. Бу нашр талқинига кўра бошланғич таркибга ҳамюртимиз Элдор Шомуродов киритилган.
Италия нашри "Рома" - "Сассуоло" учрашувининг тахминий таркибларини тузиб чиқди (Фото)
Аввалроқ "la gazzetta dello sport" портали Шомуродовни захирада қолдирганди.
Фикрлар