Европа Конференциялар лигаси ярим финалида "Лестер"ни мағлуб этган "Рома" ҳал қилувчи беллашувда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Демак, римликлар шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов мазкур турнир финалига чиққан илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Еврокубоклар бўйича у иккинчи натижани қайд этмоқда.

Шомуродовдан олдин Виталий Денисов ЦСКА сафида 2005 йилги УЕФА Кубоги финалида қатнашган ва якунда соврин эгасига айланганди. Бироқ Денисов ўша учрашувда майдонга тушмаган. 

Бундан чиқди, Элдор еврокубок финалида майдонга тушган илк ўзбек футболчиси бўлиб олиши ҳам мумкин. Конференциялар лигаси финали 26 май куни "Рома" ҳамда "Фейеноорд" жамоалари ўртасида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!