Элдор Шомуродов голлар уришда давом этадими?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида ҳаракат қилмоқда. Ҳамюртимиз кетма-кет учрашувларда голлар уриб, жамоасига ёрдам бермоқда. Таъкидлаш жоизки, вакилимиз тўпурарлар жадвалида 7 та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, "Башакшеҳир" 11 та учрашув ўтказиб, 13 очко тўплаган ҳолда, 9-ўринда бормоқда. 

Tecno

Энди "Истанбул Башакшеҳир"нинг навбатдаги 5 та учрашувини кўриб, рақибларининг статистикаси билан танишишингиз мумкин.

Жамоа навбатдаги ўйинини 7 ноябрь куни "Генчлербирлиги"га қарши ўтказади. Бу жамоа 10 та беллашувдан сўнг 11 та гол урган ва 20 та гол ўтказиб юборган. 
 
Ундан кейинги рақиб эса "Трабзонспор" бўлади. Дарвозасида "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ посбони ҳисобланган Андре Онана турган жамоа бу мавсум 10 та тўқнашувдан сўнг 17 та гол уриб, 7 та голни ўз дарвозасидан олиб чиққан ва турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Трабзонспор" бу турда "Галатасарай" билан куч синашади. Ушбу беллашув бугун Тошкент вақти билан 22:00’да старт олади. 
 
"Истанбул Башакшеҳир" 14-турда қисман осонроқ жамоага қарши майдонга тушади - "Касымпаша". Жамоа ҳозирги кунда 10 та баҳсдан кейин 9 та гол уриб, 12 та гол ўтказган бўлиб, турнир жадвалининг 13-ўринида бормоқда. Лекин бу турдан сўнг "Башакшеҳир" "Фенербахче" билан 6 декабрь куни тўқнаш келади. Туркиянинг гранд жамоаларидан бири эса бу мавсум энг кам гол ўтказиб юборган клублардан бири ҳисобланади (6 та гол). Бу бўйича энг яхши кўрсаткич эса "Галатасарай"га тегишли (5 та гол). Шуни ҳам таъкидлаш керак, Элдор Шомуродов бир неча тур аввал "Галатасарай"га қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган эди (2:1). 
 
Навбатдаги 5-рақиб эса "Самсунспор". Жамоа жорий мавсум 14 та гол уриб, 10 та гол ўтказишга улгурди. 
 
Шу боис, "Истанбул Башакшеҳир"ни олдинда қийин учрашувлар ҳам, осон тўқнашувлар ҳам кутиб турибди. Ушбу ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!