Элдор Шомуродов "La Gazette dello Sport" талқини бўйича энг яхшилар қаторидан ўрин олди

Италия спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари орасида, умуман, дунё спортида юқори нуфузга эга ҳисобланадиган "La Gazette dello Sport" журнали А Серия жорий мавсумининг энг фойдали 100 футболчисини эълон қилди. 

Биринчи ўринни "Интер" билан чемпионликни тантана қилган Ромелу Лукаку банд этди. Иккинчи ўринда "Милан" сардори Франк Кесси, 3-поғонада эса "Юве" суперюлдузи Криштиану Роналду қайд этилган. 

Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ушбу 100 футболчи қаторида эътироф этилган. "Шома" 5,94 балл билан 85-ўринда қайд этилган. 

"Женоа" футболчиларидан Давиде Заппакоста (30-ўрин), Маттиа Дестро (46-ўрин), Маттиа Перин (72-ўрин), Жанлука Скамакка (84-ўрин) ва Милан Бадель (97-ўрин) ҳам топ-100 дан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/05/2021 13:53
Искамакадан тепарок булиши керак.