Элдор Шомуродов: Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмоқчиман

"Ростов" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

"Жаҳон чемпионатига чиқиш жамоа учун, мамлакат учун ва шахсан мен учун ҳам жуда муҳим. 34 млнлик ўзбек халқи узоқ йиллар давомида ЖЧ ҳақида орзу қилишади.

Мен бу жараёнда ўз ролимга эга бўлишни истайман. Чунки, ЖЧ мамлакатимиз футболининг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Биз бир неча марта бунга яқин  келдик, аммо энг муҳим лаҳзаларда муваффақиятсизликка учрадик.

Энди бутун халқимиз биздан тарих яратишни кутишмоқда. Умид қиламанки, бу сафар биз амалга ошира оламиз ва ватандошларимиз биз билан фахрланишади. 

Ҳужумчи учун энг муҳими имкон қадар кўпроқ гол уриш ва шу орқали жамоага ёрдам бериб, мухлисларни хушнуд этиш. Мен ҳар бир ўйинда гол киритишни истайман. Терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишни орзу қиламан. Бу мақсадга эришиш учун эса барча нарсани амалга оширишга тайёрман", - деди Шомуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!