Элдор Шомуродов премьер-лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга номзод

Россия премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида чемпионатнинг ўтган август ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан “Ростов” клуби форварди, ҳамюртимиз Эльдор Шомуродов ҳам жой олди. Таъкидлаш керакки, у август ойида 5та ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлган эди. Шомуродов айни дамда 7та гол билан мусобақа тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Ҳамюртимиздан ташқари шунингдек «Крилья Советов» ҳужумчиси Александр Соболев (5та ўйинда 3 гол, 1 та ассист), «Спартак» хавбеки Гус Тил (4та ўйинда 1та гол, 3та ассист), «Локомотив» хавбеки Гжегож Крыховяк (5та ўйинда 3та гол) ва ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандеслар (5та ўйин 2та гол) ҳам бор.

Энди ойнинг энг яхши футболчиси мухлислар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижаларига кўра аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
02/09/2019 20:37
Шубхасиз элдор енг яхшиси