
Элдор Шомуродов қачон дебют қилади?
"Рома" дан Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубига кўчиб ўтган терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов дебют ўйинини қачон ўтказади?
Янги мавсумни турк клубида бошлайдиган Шомуродов илк ўйинини 24 июль санасида Конференсиялар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида Болгариянинг "Черно Море" клубига қарши ўтказиши кутилмоқда. Истанбулликлар якунига етган мавсумда Туркия Суперлигасида 5 ўринни эгаллагаб, халқаро майдон йўлланмасига эга чиққан эди. Хамюртимиз ўзининг сўнги ўйинини терма жамоа сафида Қатарга қарши ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган эди.
Маьлумот учун, форвард "Рома"дан Туркия клубига 3 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага берилган.
Фикрлар