Элдор Шомуродов Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар ҳақида гапирди

“Рома” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия ва Қозоғистонга қарши ўйинлар ҳақида гапирди.

- 16-ноябрь куни Қозоғистон билан, бир-икки кундан кейин эса Россия билан ўйин кутиб турибди. Сиз учун қайси ўйин муҳимроқ?

- Аввало, бизни иккита қизиқарли учрашув кутиб турибди. Биз рақибдан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Шахсан мен учун Қозоғистонга қарши ўйин ҳам, Россияга қарши ўйин ҳам қизиқарли туюлмоқда

- "Ростов"даги собиқ жамоадаошингиз Бахтиёр Зайнутдинов билан алоқаларингиз қандай?

- Ҳа, у яқин дўстим ҳисобланади, баъзан ёзишиб турамиз. Шу боис, эртанги ўйинни интиқлик кутмоқдаман.

- Россиядаги фаолиятингиз борасида қандай хотираларингиз бор?

- У ерда ўйнаш менга ёқарди. "Ростов"да бир неча йиллар яхши ўйинлар ўтказдим. 

- Карпин билан ўйин ҳақида гаплашдингизми?

- Ҳали гаплашганим йўқ. Ўйлайманки, ўйиндан кейин у билан ажойиб суҳбат бўлади.

- Эртанги Қозоғистон билан ўйинингизни Сергей Карасев бошқариб боради. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Асосийси, адолатли қарорлар чиқарса етарли!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!