Элдор Шомуродов регламентни бузгани ростми?

Жанубий дерби Элдор учун у қадар яхши старт олмади. Ҳамюртимиз учрашувни захира ўриндиғида бошлади ва Валерий Карпин жамоаси ҳисобда ортда бораётган боис иккинчи бўлимда Шомуродовни Алексей Ионов ўрнига майдонга туширди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб, Элдор "иккинчи қават"да "буқалар" сардори Мартинович билан бўлган тўқнашувда бошидан жароҳат олди уларнинг ҳар иккисига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳамюртимиз боши бинт билан ўралган ҳолда майдонга қайтди, аммо унинг шериклари хавфсизлик мақсадида Элдорнинг бошига сузувчилар учун мўлжалланган қалпоқни кийдириб қўйишди.

15570863901168671128

Шундан  сўнг 14-рақам эгаси жамоаси учун муҳим бўлган голни киритди. Яна бош билан. Роман Ерёменконинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Шомуродов дарвозага жойлаб қўйди. 

Футболчи бундай қалпоқда ўйнаши мумкинми? Россия чемпионати Регламентининг 9-моддасида футболчиларнинг экипировкалари ҳақида сўз боради. Унда қандай, қайси рангдаги, қайси шаклдаги либос кийиш керак ва ҳаттоки ички кийимларга қадар маълум стандартлар ўрнатилган. Аммо бу қоида ва тақиқлар бош кийимлари учун амал қилмайди, жумладан сув спортига оид либосларга ҳам. Мана шунақа!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!