Элдор Шомуродов: Саудия Арабистонини мағлуб этишимиз шарт

CHERY AUTO

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига келиб қўшилди. Машғулот олдидан эса иқтидорли ҳужумчи сайтимиз учун кичик интервью берди.

Tecno

"Тайёргарлик яхши олиб борилмоқда. Барча бўлажак учрашувнинг аҳамиятини яхши тушуниб турибди. Ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Саудия Арабистони сўнгги мундиалда иштирок этди ва қитъамизнинг энг кучли термаларидан бири саналади. Аммо мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт.

"Ростов" сафида гол ура олмаяпман? Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Ҳамма сиздан гол кутади. Ўйлашимча хали ҳаммаси олдинда", - деди Шомуродов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аваз Бегматов
12/11/2019 17:06
Элдоржон унутманг, сизни гол уришингизни Ватан кутмокда, вакти келди-узингни нималарга кодир эканлигингни курсат Шомуродов!
&
Surxon turon
12/11/2019 17:46
Хаммаси олдинда елдор