Элдор Шомуродов яна гол урди ва премьер-лига тўпурарлари пойгасида 2-ўринга чиқиб олди
Ads

Хабарингиз бор айни дамда Россия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Рубин” клублари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.

Эътиборлиси, ростовликлар сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бу ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди ва шу тариқа ўзининг чемпионатдаги голлари сонини 5 тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Шомуродов 5та гол билан “Крилья Советов” ҳужумчиси Александр Соболевдан (6) сўнг РПЛ тўпурарлар жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Агар ҳамюртимиз ўйин якунига қадар яна гол урса, бу борада пешқадамга айланиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ynus Qulmurodov
26/08/2019 10:39
Элдор сенга омад Узбекистонни хаммага танит сенга халк ишонади омад омад олга ЖЧга