Элдор Шомуродовга Испаниянинг гранд клуби қизиқиш билдирмоқда

Россия чемпионатида фаолият юритаётган Элдор Шомуродовга қизиқаётган клублар сони яна биттага кўпайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисига Испания гранди қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Спорт" телеканали шарҳловчиси Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг саҳифасида хабар берди. 

- Ҳа, "Ростов" ғалабани қўлдан чиқарди, Шомуродов гол урмади, лекин Сизга бир янгилигимиз бор.

"Севилья" клуби спорт директори Рамон Мончига яқин манбаларга кўра, Элдор Шомуродов фамилияси Андалусия жамоаси long-list'ида бор. Қишки трансферлар вақтида эмас, кейинги ёзда очилажак ойна вақтида ўзбек форварди "Севилья" клубига ўтиши эҳтимоли бор, - дея ёзиб қолдирди Бобур Акмалов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовга олдинроқ ЦСКА ва Германиянинг "Штутгарт" клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
04/11/2019 03:07
Eldorjon omad ukam! Bu xabarni o'qib juda xursand bo'ldim.
Ahror Gofurjanov
04/11/2019 12:29
Kecha manam uyini kurdin rus sharhlovchisi Arsenal dan qiziqish bor deb utdi 10 milyon yev taklif 123 marta qaytarib aytdi rus sharhlochilaniyam ogzidan tushmayabdi Eldor ismi

Минбар

Барча блоглар