Элдор Шомуродовни Россия терма жамоасига чақирмоқчи бўлишди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов мухлислардан бири унга қўнғироқ қилиб Элдор Шомуродовни терма жамоага чақиришни сўрагани ҳақида айтди.
“Менга қайсидир мухлис қўнғироқ қилиб узоқ гапирди ва жароҳат олган Смолов ўрнига терма жамоага Шомуродовни чақиришим кераклигини айтди.
Мен унинг гапларини эшитгач шундай дедим: "Сиз ҳақсиз, у жуда иқтидорли футболчи, бироқ мен Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини чақира олмайман”. У жим бўлиб қолди. Афсуски, бу ҳолатда унинг юзи қандай кўринишга келганини кўра олмадим”, - дейди Черчесов.
Эслатиб ўтамиз, “Ростов” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов айни дамда РПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Элдор 2015 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар