Элдор Шомуродовни тарбиялаган клуб жар ёқасида турибди ёхуд "Машъал"да вазият жиддий

Муборакнинг “Машъал” жамоасидаги молиявий вазият жиддий кўриниш олган.

Клубга яқин манбаларнинг хабар беришича, “газчилар”нинг футболчилар олдидаги қарздорлиги узоқ вақтдан буён бартараф этилмаяпти, аниқроғи уларга маош берилмаяпти.

Айрим маълумотларга кўра, “Машъал” футболчилари ҳатто йиғинга ҳам чақирилмаяпти. Элдор Шомуродов каби бир қатор истеъдодли футболчиларни тарбиялаган клубнинг кейинги тақдири катта сўроқ остида қолмоқда.

Воқеалар ривожини бирга кузатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!