 
                Элдор учун "қора" кунлар! "Специя" ҳужумчиларининг Шомуродов келганидан кейинги статистикаси
Қишки трансферлар ойнасида "Специя" таркибига ижара асосида келиб қўшилган Элдор Шомуродов ҳозирга қадар 6 учрашувда майдонга тушди. 
Легионеримизнинг омадсиз серияси ҳамон давом этмоқда. У "Рома" сафида ҳам ва "Специя"га кўчиб ўтгандан сўнг ҳам А Серияда ҳали гол урмади. 
"Специя"нинг бошқа ҳужумчилари анча сермаҳсул. Демак, Шомуродов келган вақтдан буён жамоанинг қолган ҳужумчилари нечта гол урганини билиб оламиз: 
1. Мбала Нзола - 3
2. Даниэле Верде - 2 та 
3. Даниэль Мальдини - 1 та 
4. Шомуродов - 0 
 



Комментарии