Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Элина Свитолина чорак финалда ўйнайди

Изоҳлар: 0

“WTA Brisbane International – 2018” турнирида Украина шарафини ҳимоя қилаётган Элина Свитолина иккинчи даврада хорватиялик Ана Конюхни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалда британиялик Йоханна Контага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Брисбен шаҳрида ўтаётган турнирнинг чорак финалига чиқиш учун Александра Саснович (Беларусь) ва Анетт Контавейт (Эстония) ўзаро рақобатлашди. Уч сет давом этган ўйинда Александра рақибасини 1:6, 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Шунингдек, эстониялик Кайя Канепи украиналик Леся Цуренко устидан 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ