Элина Свитолина кучли рақибини енга олди

Украиналик теннисчи Элина Свитолина Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётган "BNP Paribas Open"ни ғалаба билан бошлади.

Элина Индиан-Уэллсе шаҳрида давом этаётган мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик София Кенинни 3:6, 7:6, 6:4 ҳисобида енгди.

Шу тариқа Свитолина учинчи даврага йўл олди. Энди у чорак финалга чиқиш учун австралиялик Дарья Гаврилова билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!