Элина Свитолина таслим бўлди
Ads
Украиналик теннисчи Элина Свитолина Хитойнинг Ухан шаҳрида давом этаётган халқаро турнирнинг чорак финалида жиддий қаршиликка учради.
 
Элина турнирнинг чорак финал баҳсида америкалик Элисон Рискега қарши ўйин ўтказиб, якунда 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Шу тариқа “Wuhan Open”нинг ярим финалига йўл олган Риске, энди чехиялик Петра Квитовага қарши баҳс олиб боради.