Элина Свитолинанинг Дубайдаги рақиби аниқланди
Ads

БААда ўтказилаётган “Dubai Duty Free Tennis Championships – 2018” турнирининг биринчи даврасида голландиялик Кики Бертенс мағлубиятга учради.

Мусобақанинг мазкур ўйинида хитойлик Цзян Ван ва Кики Бертенс ўзаро рақобатлашди. Ушбу ўйинда Ван тезкор ўйин намойиш этди ва 6:3, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Ван иккинчи даврада украиналик Элина Свитолинага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz