Элина Свитолинанинг рақиби аниқланди
Ads
Украиналик теннисчи Элина Свитолина "Уимблдон" мусобақасининг иккинчи даврасида россиялик Маргарита Гаспарянга қарши кортга чиқди.
 
Лондон шаҳрида ўтаган мазкур ўйинда 7:5, 5:6  бўлиб турган вазиятда Рита кутилмаганда жароҳат олди. Рақибининг жароҳат олгани сабаб, учрашув Свитолина фойдасига ҳал бўлди.
 
Шу тариқа учинчи босқичда Свитолина грециялик Мария Саккарига қарши кортга чиқадиган бўлди.