Элина Свитолинанинг Рим ва Парижга йўл олмоқда
Украиналик теннисчи Элина Свитолина сентябрь ойидаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Элина келаси ойда дастлаб, Рим шаҳрида ўтадиган "Премьера" туркумига кирувчи "Internazionali BNL d'Italia", сўнгра Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумидаги Франция очиқ чемпионатида иштирок этади.

"Internazionali BNL d'Italia" турнири 14-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. "Ролан Гаррос" чемпионати 27 сентябрь куни бошланса, 11 октябрь куни якунланади.

Элина Свитолина яқинда коронавирус пандемияси сабаб АҚШда ўтадиган барча турнирларда иштирок этмаслиги ҳақида қарор қабул қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар