Элит Чемпионлар Лигаси 1-тур. "Пахтакор" - "Ал Васл" ўйинига превью

Бугун "Пахтакор" ЖАР стадионида Элит чемпионлар лигасида илк ўйинини БААнинг "Ал Васл" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа матбуот ҳизмати мазкур ўйин олдидан қизиқарли статистикани келтириб ўтди.

"Ҳозиргача ушбу клуб билан Осиё клублари мусобақаларида тўқнаш келмаганмиз. Мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги биринчи беллашувга айланади. "Ал Васл" ўтган мавсум БАА чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. 

 Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 23 учрашувда майдонга тушган. Шунча беллашувнинг 13тасида "шерлар" ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг ва 5 баҳсда рақиблар муваффақияти кузатилган. 36 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 25 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 10 баҳснинг 6тасида жамоамиз зафар қучган. Бир дуранг ва уч мағлубият қайд этилган. БААдаги 12 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 7 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият.

"Шерлар" ҳозирга қадар БАА клубларидан "Ал-Аҳли", "Ал-Ваҳда", "Ал-Айн", "Банияс", "Ал-Шабаб", "Ал-Жазира", "Ал-Наср Дубай", "Шабаб Ал- Аҳли" ва "Шаржа" клубларига қарши учрашувларда майдонга тушган" .

Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1
 "Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1, 0:3, 3:1
 "Банияс": 1:1, 0:2
 "Ал Шабаб": 1:0, 1:2
 "Ал Жазира": 3:1, 3:0
 "Ал Наср Дубай": 2:1
 "Шабаб Ал Аҳли": 2:1, 0:0
 "Шаржа": 1:4, 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!