Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Элит ОЧЛ. "Ал-Аҳли" илк финалчига айланди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Иккинчи финалчи "Матидa Зельвия" (Япония) ва "Шабаб Аль-Аҳли" (БАА) ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Саудия Арабистонининг "Аль-Аҳли" клуби Осиё Чемпионлар лигаси финалига чиққан илк жамоага айланди. Ярим финалда улар Япониянинг "Виссел Кобе" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввалига 31-дақиқада Есинори Муто меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Галено ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада эса Айван Тони "Ал-Аҳли"га ғалаба келтирган голни киритди.

Иккинчи финалчи "Матидa Зельвия" (Япония) ва "Шабаб Аль-Аҳли" (БАА) ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Маълумот учун, саудияликлар ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Элитная Лига Чемпионов АФК
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ