
Элит ОЧЛ. "Пахтакор" плей-оффга йўл олди
"Пахтакор" Элит ОЧЛнинг плей-офф босқичига йўл олди. Бироз олдин "Ал-Аҳли" "Ал-Ғарафа"ни йирик ҳисобда таслим қилди. Ундан олдин эса "Персеполис" "Ан-Наср" билан дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Қатар клуби 7 очко билан 9-ўринда қолиб кетди. Эронликлар бўлса 7 очко тўплаган ҳолда 8-поғонада турибди. "Пахтакор"да голлар нисбати яхшироқ бўлгани учун 7-ўринга кўтарилиб олган.
"Истиқлол" сўнгги турда ғалаба қозонган тақдирда ҳам, "шерлар" плей-оффга йўл олади, фақат 8-ўринда.
Фикрлар