Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сўнгги турда ғалаба қозонди

Элит Чемпионлар лигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал-Садд" баҳси якунига етди.

Мазкур учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақиблардан устун келди.

"Шерлар"нинг икки голига ҳам жамоанинг янги ҳужумчиси Браян Риаскос муаллифлик қилди. Футболчи дастлабки голини 18-дақиқада урган бўлса, 56-дақиқага келиб яна бир голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Рақибларнинг ягона голига эса 37-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган Хасан ал Ҳайдос муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!