Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Элнур Aбдураимов профессионал боксга қайтмоқда

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У АҚШга жўнаб кетади.

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61кг) 5 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини нокаутга учратган Элнур Aбдураимов (5-0, 5КО) навбатдаги жангини ўтказади.

Элнур Aбдураимов 27 август куни Aмерика Қўшма Штатларига жўнаб кетади ва тайёргарликни бошлайди. Ҳозирча жанг санаси ва рақиб маълум эмас.

Абдураимов Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирда иштирок этиб, якунда -63 кгда турнир ғолиби бўлиш баробарида лицензияни ҳам қўлга киритган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ