Элнур Абдураимов рақибини нокаутга учратди
Грозний шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирнинг чорак финалидан 8 нафар боксчимиз муваффақиятли ўтиб олди.
Мусобақанинг чорак финалида 64 килограммгача вазнда иштирок этаётган Элнур Абдураимов россиялик Умар Магомадовни биринчи раундда нокаутга учратган бўлса, вазни 91 килграммдан ортиқ бўлган Баҳодир Жалолов бошқа бир россиялик боксчи Ричард Битиевни 1-раундда сўнг мағлуб этди.
Шунингдек, вакилларимиздан Фозилжон Абдумуродов, Шунқор Абдурасулов, Баҳром Фозилов, Мадияр Саидраҳимов, Обиджон Тоҳиров ва Козимбек Мардонов ўз вазн тоифаларида ярим финалга йўл олди.

Фикрлар