Элнур Абдураимов ва танзаниялик боксчи тарозига чиқди (фото+видео)

Унда бир қатор боксчиларимиз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади. Жумладан енгил вазнда ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (4, 4КО) ўзининг профи боксдаги бешинчи жангини ўтказади. Бу сафар унга танзаниялик Исса Нампечече (29-9-6) рақиблик қилади.

Бугун мазкур жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.

60826459_424090081763961_3097755804409674330_n

Шунингдек ушбу кечада яна бир қатор ҳамюртларимиз ҳам жанг ўтказишади. Жумладан профи боксда мағлубиятсиз одимлаб келаётган Равшанбек Умурзоқов шу куни ЖАРлик Антони Молоизанга (11-3-1) қарши рингга кўтарилади.

Бундан ташқари Сардор Музаффаров (4-1-0) ўзининг бешинчи жангини тожикистонлик Асрор Воҳидовга (2-0-0) қарши ўтказса, Алишер Хабибуллаев (4-1-0)  россиялик Илья Баландин (3-2-0)га қарши рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!