Элнур Абдураимовнинг спарринг жанглардаги рақиби ким?

  • 15 сентябрь, 2020, 18:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Элнур Абдураимов АҚШга жўнаб кетган ва у ерда машғулотларини давом эттирмоқда. Чунки, у профессионал йўналишда ҳам навбатдаги жангини ўтказиш арафасида. “Мир бокса” мижози ҳисобланган юртдошимиз бошқа вакилларимиз Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримовлар билан бирга ака-ука Диаслар қўл остида ҳозирлик кўрмоқда.

Tecno

Куни кеча, Элнур спарринг жангларда иштирок этди. Унга бу борада анчагина тажрибали ва нокаутчи Эстебан Виллалобос рақиблик қилди. Ушбу боксчи фаолияти мобайнида 12 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлубият қайд этган. Рақибларини 9 бора муддатидан аввал таслим этган.

Ҳамюртимиз эса, профессионал боксда 5 маротаба жанг ўтказиб, барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган.

элиш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!