Эмери: «Манчестер Юнайтед» «Барселона» билан бир даражада
Abdukarim Atayev
Унаи Эмери «Манчестер Юнайтед»ни салоҳияти бўйича «Барселона» билан бир хил даражадаги жамоа деб баҳолади.
«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «Манчестер Юнайтед» билан бўладиган ўйин олдидан манкунианлар салоҳиятини «Барселона» даражасига қиёслади.
"Биз «Барселона»га қарши режамизга мувофиқ ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади. Жуда юқори даражадаги жамоага қарши майдонга тушдик. Якшанба куни бизга «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин кутиб турибди — у ҳам «Барселона» билан бир хил даражадаги жамоа. Шунинг учун футболчиларни жуда қийин синовга тайёрлаяпмиз", — дея Эмерининг сўзларини ESPN келтиради.
«Астон Вилла» 8 ноябрь куни АПЛнинг 11-тур доирасида «Олд Траффорд» стадионига сафар қилади.
Изоҳлар (0)