"Эмполи" ўз тарихида янги саҳифа очди

Кеча Италия чемпионатида бешинчи тур ўйинлари давом эттирилди. Жумладан, "Эмполи" Сардинияга йўл олди ва ҳар бир бўлимда гол уриб, маҳаллий "Кальяри"ни мағлуб этди.

Энди "Эмполи" беш турдан кейин иккита ғалаба ва учта дурангга эга. Жамоа ҳозирча мағлубият нималагини билмай келмоқда. Эътиборлиси, клуб ўз тарихида биринчи марта мавсумни шундай муваффақиятли бошлади ва беш турдан сўнг бирорта ҳам учрашувда енгилмади.

Италия А Сериясининг навбатдаги турида “Эмполи” ўз майдонида “Фиорентина” билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Айни пайтда "Эмполи" А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!