Энди бу юлдузлар керак эмас

Жорий мавсумда чемпионликка эриша олмаган “Наполи” ёзги трансферлар вақтида етакчи футболчиларини сотиб, уларнинг ўрнига бошқа ижрочиларни олиб келишни мақсад қилмоқда.

Манбаларнинг таъкилашича, клуб раҳбарияти жамоани Фабиана Руис, Калиду Кулибали, Никола Максимович, Элсаид Хюсай ва Лоренцо Инсиньени сотиб юборишга қарор қилган.

Клуб хўжайинлари ёзги трансферлардан 168 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бу маблағ  янги ўйинчиларни харид қилишга сарфланади. Хусусан, “Наполи” мураббийлар штаби Эрик Ламела ва Родриго де Пауль каби истеъдодли футболчиларни олиб келинишини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!