Энди кетасан! Эндрик "Реал"дан машҳур юлдузни сиқиб чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» таркибида Браим Диаснинг майдонга тушиш имкониятлари тобора қисқариб бормоқда.

«Marca» нашри ёзишича, ҳозирча яримҳимоячи ўзининг энг яхши спорт формасидан анча йироқ. Римда ўтган ўйиндан сўнг жамоа иерархиясида Марокаш терма жамоаси аъзоси бўлган Диасдан кўра Эндрик юқорироқ ўринга кўтарилган. Бразилиялик ёш футболчи захирадан майдонга тушиб, ўзини яхши томондан кўрсатган.

Бундан ташқари, Браим Диас соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечираётгани, бу эса унинг имкониятларини чеклаётгани қайд этилмоқда.

Шу боис, аввалроқ қишки трансфер ойнасида «Реал» Эндрикни ижарага бериши мумкинлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлган бўлса, ҳозир бу сценарий кўпроқ Диасга тааллуқли бўлиб қолмоқда.

27 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада учта ўйинда иштирок этди. Унинг батафсил статистикасини шу ерда кўриш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!