Энди у керак эмас! “Челси” жамоа етакчисини сотиб юборадиган бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби келаси ёзги трансферлар ойнаси даврида жамоа етакчиси Педру Нету трансфери бўйича ҳар қандай таклифларни қабул қилишга тайёр.

Бу ҳақида Matchday Central нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчи янги бош мураббий Лиам Росеньорнинг келаси мавсум режаларига киритилмайдишан бўлди.

Англиялик мутахассис учрашувларда ҳужумнинг ҳужумнинг ўнг қанотида бошқа  муқобил вариантлардан фойдаланмоқчи. Хусусан, Лиам Росеньор бу позицияда Жеовани Кенда ва Эстеваога кўпроқ суянмоқчи.

Шу сабабли клуб раҳбарият 24 ёшли португалиялик ўйинчини мўмай даромад эвазига сотиб юбориш бўйича бир қарорга келиб бўлди.

Нетуга испан клублари қизиқиш билдирмоқда, улар орасида Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳам тилга олинмоқда. Мадридликлар футболчининг трансферига оид маълумотларни сўрагани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Жорий мавсумда жамоа етакчиларидан ҳисобланган Нету барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!